«мудофаа вазирлиги» тегли мақолалар


Фото, видео: Тошкентнинг марказий кўчалари бўйлаб ҳарбий марш бўлиб ўтди
21 апрель 2024, 11:41 1

Фото, видео: Тошкентнинг марказий кўчалари бўйлаб ҳарбий марш бўлиб ўтди

Шанба куни Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмлари вакиллари оркестр садолари остида Тошкентнинг марказий кўчалари бўйлаб юриш қилди. Майдонда ҳарбийлар ва оркестрнинг кўргазмали чиқишлари бўлиб ўтди. PressPhoto.uz суратлари ва вазирлик видеоси.

Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтади
19 апрель 2024, 17:09

Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтади

20 апрель куни Тошкент шаҳрида Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмларининг тантанали пиёда юришлари бўлиб ўтади. Ҳарбий хизматчилар қўшиқларни ижро этаётган оркестр садолари остида пойтахтнинг асосий кўчалари бўйлаб ҳаракатланади (харита).

Мудофаа вазирлиги илк бор мудофаа саноати кўргазмасини ўтказади
9 апрель 2024, 14:03

Мудофаа вазирлиги илк бор мудофаа саноати кўргазмасини ўтказади

Мудофаа вазирлиги биринчи марта Ўзбекистон мудофаа саноатининг «Технофест-2024» кўргазмасини ўтказади, унда икки мақсадга мўлжалланган (ҳарбий ва фуқаролик) маҳсулотлар намойиш этилади. Тадбир 2, 3 ва 4 май кунлари Тошкентдаги Ғалаба боғида бўлиб ўтади.

Мудофаа вазирлиги Афғонистон ҳарбий вертолёти уриб туширилганини рад этди
18 март 2024, 18:58

Мудофаа вазирлиги Афғонистон ҳарбий вертолёти уриб туширилганини рад этди

Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқларда Афғонистон ва Ўзбекистон чегарасида уриб туширилган афғон ҳарбий вертолёти ҳақидаги хабарни рад этди. «Ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас», — дейилади вазирлик хабарида.

Мудофаа вазирлиги: Ўзбекистон ўз хавфсизлигини таъминлашда етарли Қуролли Кучларга эга
21 декабр 2023, 20:26

Мудофаа вазирлиги: Ўзбекистон ўз хавфсизлигини таъминлашда етарли Қуролли Кучларга эга

Мудофаа вазирлиги Конституциянинг 153-моддасидан иқтибос келтириб, Ўзбекистон ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли Қуролли Кучларга эга эканини эслатди. Бу россиялик сиёсатчи Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш ҳақидаги баёнотидан сўнг ТИВ Россия элчисини вазирликка таклиф этгани фонида юз берди.

Ўзбекистон ҳарбийлари Кореядаги халқаро мусобақада ғолиб бўлди
30 октябр 2023, 10:15

Ўзбекистон ҳарбийлари Кореядаги халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари Кореяда НАТО стандартлари асосида ўтказилган халқаро мусобақада ғолиб бўлди. Иккинчи ўрин эса АҚШ ва Корея жамоаларига насиб этди.

Ўзбекистон Қирғизистонга битта ҳарбий вертолёт совға қилди, яна бирини таъмирлаб берди
23 октябр 2023, 17:32

Ўзбекистон Қирғизистонга битта ҳарбий вертолёт совға қилди, яна бирини таъмирлаб берди

2021 йилда Ўзбекистон Қирғизистонга МИ-8МТВ ҳарбий вертолётини совға қилган. Қирғизистон яна бир шундай самолётни таъмирлаш учун Ўзбекистонга юборган. Мудофаа вазирлиги таъмирлаш ишларини тўлиқ ўз зиммасига олган ва ҳозирда таъмирдан чиққан вертолётни Қирғизистонга қайтарди.

Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари бош штаб бошлиқлари учрашди
27 сентябрь 2023, 15:34

Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари бош штаб бошлиқлари учрашди

Тошкентда Ўзбекистон, АҚШ, Покистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон бош штаблари бошлиқлари минтақавий хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон мудофаа вазири Покистон ҳарбий делегацияси билан учрашди
26 сентябрь 2023, 19:43

Ўзбекистон мудофаа вазири Покистон ҳарбий делегацияси билан учрашди

Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Покистон Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Сахир Шамшад Мирза бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.

Олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантлар қасамёд қабул қилди (фото)
24 сентябрь 2023, 13:13

Олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантлар қасамёд қабул қилди (фото)

Якшанба куни Мудофаа вазирлигига қарашли олий ҳарбий таълим муассасаларида биринчи босқич курсантларининг қасамёд қабул қилиш маросимлари бўлиб ўтди. Фото.

Ўзбекистон ва Буюк Британия 2024 йилга мўлжалланган мудофаа соҳасида ҳамкорлик режасини имзолади
18 сентябрь 2023, 15:31

Ўзбекистон ва Буюк Британия 2024 йилга мўлжалланган мудофаа соҳасида ҳамкорлик режасини имзолади

Лондонда Ўзбекистон ва Буюк Британия Мудофаа вазирликлари ўртасида 2024 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди.

Бен Уоллес Британия мудофаа вазири лавозимини тарк этди
31 август 2023, 18:28

Бен Уоллес Британия мудофаа вазири лавозимини тарк этди

2019 йилдан буён Буюк Британия мудофаа вазири сифатида ишлаб келган Бен Уоллес истеъфога чиқди. У Украинага кўрсатилаётган ёрдамни кучайтиришда ҳал қилувчи ролни ўйнаган. Уоллеснинг ўрнини Энергетика вазирлигини бошқарган Грант Шаппс эгаллади.

Ўзбекистон Россияга ҳарбий ёрдам юбораётгани айтилган видео рад этилди
26 июн 2023, 16:48

Ўзбекистон Россияга ҳарбий ёрдам юбораётгани айтилган видео рад этилди

Мудофаа вазирлиги TikTok ижтимоий тармоғида тарқалган Ўзбекистон гўёки Россияга ҳарбий ёрдам юбораётгани акс этган видео фейк эканини маълум қилди.

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга келди
18 май 2023, 15:15

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов қозоғистонлик ҳамкасби Руслан Жақсилиқовни қабул қилди. Томонлар ҳарбий соҳада ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича таклифлар билдиришди ва истиқболдаги режаларни муҳокама қилишди.

Италия мудофаа вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди
26 апрель 2023, 16:07

Италия мудофаа вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди

Тошкентда Ўзбекистон ва Италия мудофаа вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди. Ҳар икки давлатнинг экстремизм, диний радикализм ва халқаро терроризмга қарши курашда умумий мақсадлари борлиги қайд этилди.

Ҳудудларда ҳарбий хизматчилар қасамёд келтирди (фото)
25 апрель 2023, 12:37

Ҳудудларда ҳарбий хизматчилар қасамёд келтирди (фото)

Якшанба куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ва муассасаларда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарларнинг қасамёд келтириш маросимлари бўлиб ўтди. Фото.

Ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШдаги халқаро мусобақада ғолиб бўлди
27 март 2023, 14:14

Ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШдаги халқаро мусобақада ғолиб бўлди

АҚШнинг Миссисипи штатида ўтказилган «Энг илғор жангчи-2023» мусобақасида Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари — Турсунов Анвар ва Азамат Кенжаев ғолиб бўлди. Улар оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш, жисмоний тайёргарлик синовлари, артиллерия оловини бошқариш, иншо ёзиш каби шартлардан ўтган.

Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оиласига бериладиган имтиёзлар кўпаяди
13 март 2023, 12:16

Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оиласига бериладиган имтиёзлар кўпаяди

Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оиласига бирйўла бериладиган нафақа уларнинг охирги маош йиғиндиси 150 бараваригача оширилади. Шунингдек, бепул тиббий ёрдам ва мактабгача таълим, ОТМ учун грант, даромад солиғидан озод этиш каби тартиблар татбиқ этилади.

Ўзбекистон ҳарбийлари Покистонда ўтказилган халқаро армия ўйинларида ғолиб бўлди
12 март 2023, 10:39

Ўзбекистон ҳарбийлари Покистонда ўтказилган халқаро армия ўйинларида ғолиб бўлди

Ўзбекистон ҳарбийлари Покистонда ўтказилган «Жамоавий руҳ» 6-халқаро армия ўйинларида қаторасига учинчи марта ғолиб бўлди. Кейинги ўринларни Саудия Арабистони, Қозоғистон ва Таиланд жамоаларига насиб этди.

Мудофаа вазирлигининг тиббий отряди Туркиядан қайтди
6 март 2023, 11:18

Мудофаа вазирлигининг тиббий отряди Туркиядан қайтди

Туркияда 24 кун давомида зилзила оқибатларини бартараф этишда иштирок этган Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари Тошкентга қайтди. Улар жами 3860 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг